наздида ишончсиздир ёки айрим муҳаддислар бу ровийларни маълум деб билишса, бошқалар фикрича номаълум саналади. Яна айрим ҳадислар борки, бир жиҳатдан саҳиҳ бўлса, бошқа жиҳатдан ишончсиз ҳисобланади, яна бир қанча ҳадисларни айрим муҳаддислар ҳисобга олмасалар, бошқа муҳаддис ва фуқаҳолар уни ҳужжат қилишган. Ҳадисни бир ёки бир неча фикрдан келиб чиққан саҳиҳ ёки ҳасан деб ҳисоблашга мажбурлаш нотўғри ва ҳадиснинг воқесига ҳам хилофдир. Ҳадиснинг саҳиҳлигини текширмасдан, уни қабул қилишга шошилиш мумкин бўлмагани каби, муҳаддисларнинг бири ривоят қилувчисини қоралаганлиги учун ҳадисни қоралаш мумкин эмас. Чунки ҳадис бошқа ривоятчилар томонидан қабул бўлиш эҳтимоли бор ёки маълум муҳаддислар уни рад этишса, бутун уммат ва фақиҳлар уни ҳужжат қилишлари мумкин. Ҳадиснинг ривоят қилувчиси омма тарафидан қораланган, ёки ҳадис кўпчилик тарафидан рад этилган, ёхуд ҳадисга уқуви ва қобилияти йўқ айрим фақиҳлар тарафидангина ҳужжат қилинган бўлса, уни қоралаш ва рад этиш мумкин. Ҳадисни рад этишга ва қоралашга шошилишдан аввал уни ўрганиш лозим. Ривоят қилувчиларни ва ҳадисларни пухта ўрганган киши бу борада муҳаддислар ўртасида ихтилофлар кўплигининг гувоҳи бўлади. Бунга мисоллар жуда кўп. Масалан, Абу Довуд Амр ибн Шуайбдан, Амр отасидан, отаси Амрнинг бобосидан ривоят қилади: Расулуллоҳ с.а.в. айтдилар: «Мусулмонларнинг қонлари бир хил бўлади, уларнинг энг узоғи ҳам бир-бирига далда беради, уларни энг охиргилари ҳам ҳимояга олади. Ўзларидан бошқаларга қарши улар бир қўл бўлиб ҳаракат қиладилар, кучлиси заифини, юрадигани юрмайдиганини бориб кўради». Бу ҳадисни кўпчилик ҳужжат қилган бўлса, баъзилар инкор этганлар. Термизий айтадики: Муҳаммад ибн Исмоил айтди: «Мен Аҳмад, Исҳоқ ва бошқаларнинг Амр ибн Шуайбнинг ҳадисини ҳужжат қилаётганларини кўрдим, яна Шуайб ибн Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Умардан эшитган. Абу Исо айтдики: «Кимки, Амр ибн Шуайбнинг ҳадиси ҳақида гапирган бўлса, уни заиф ҳисоблаган, чунки у бобосидан ривоят қилиб гапиради. Улар ҳисоблашларича Амр бундай ҳадисларни бобосидан эшитмаган. Мадиналик Алий ибн Абу Абдуллоҳ айтадики: Яҳё ибн Саид «Амр ибн Шуайбнинг ҳадиси бизнинг пайтимизда заиф эди», деди. Шунга биноан биров Амр ибн Шуайб айтган ҳадисни шаръий аҳкомларга далил қилса, унинг далили шаръий далил деб ҳисобланади, чунки у айрим муҳаддислар томонидан ҳужжат қилинадиган шахслардан биридир. Яна бир мисол Дорқутнийда Ҳасандан, у Уббодадан ва Анас ибн Моликдан ривоят қилади. Пайғамбар с.а.в. айтдилар: «Тортиладиган нарсалар бир турли бўлса, баб-баробар олинсин, ўлчанадиган нарсалар ҳам шундай, агар нарсаларнинг тури ўзгарса, зарари йўқ». Бу ҳадиснинг санадида Робиъ ибн Сабиҳ бўлиб, Абу Заръа уни ишончли деган, бир жамоа уни заиф ҳисоблаган. Бу ҳадисни Базор ҳам саҳиҳ деган. Кимки шу ҳадисни ёки санадида Робиъ ибн Сабиҳ бўлган бошқа ҳадисни далил келтирса, шаръий далил ҳисобланади. Чунки бу ҳадис жамоа тарафидан саҳиҳ ҳисобланади. Робиъ бир жамоа эътиборида ишончга эга бўлган. Шунингдек, бир шахс одил саналган ва жароҳатланган бўлса, одил санашдан кўра жароҳатлаш яхшироқ дейилмайди. Чунки жароҳат ва одил
229-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|